Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўт ўчирувчиларга янги бино

Ўт ўчирувчиларга янги бино

Ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида Самарқанд шаҳрида 6-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи С.Зупаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга қулай шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. 

– Бу ерда шахсий таркибнинг самарали хизмат олиб бориши учун барча қулайликлар яратилган, – дейди 6-ҲЁХҚ бошлиғи Э.Саидов. – Шинам ошхона, ётоқхона ва хизмат хоналари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий "MAN" ва "ISUZU" ўт ўчириш машиналаридан фойдаланилади.

Тадбирда бир гуруҳ ходимлар   медаль ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди. 



Охирги ўзгариш: 25/10/2017 12:15.   Кўрилганлиги: 1191
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ot-ochiruvchilarga-yangi-bino

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.