Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўт ўчирувчилар учун замонавий бино

Ўт ўчирувчилар учун замонавий бино

Самарқанд туманида ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан 17-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлик қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг биринчи ўринбосари И.Шарипов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Бозоров ва бошқалар мамлакатимизда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид ҳуқуқий асослар мустаҳкамлангани халқимиз осойишталигига хизмат қилаётганлигига тўхталдилар. Ушбу тузилмалар фаолияти замон талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллашиб, соҳанинг малакали кадрлар билан таъминланиши ёнғинларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётганлигини эътироф этдилар.


– Равонак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган мазкур қисм ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий «MAN» ва «ISUZU» ўт ўчириш машиналари билан таъминланди, – дейди туман ИИБ ёнғин хавфсизлик бўлинмаси бошлиғи Ж.Раҳмонов. – Мазкур бинода соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, ходимлар учун ўқув хонаси, ошхона, ётоқхона замонавий тарзда жиҳозланди. Шунингдек, яқин ҳудуддаги касб-ҳунар коллежларида фаолият юритаётган «Ёш ўт ўчирувчи» тўгараги аъзолари учун амалиёт хонаси ташкил этилди.


Киритилган вақти: 01/11/2016 17:27.   Кўрилганлиги: 1493
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ot-ochiruvchilar-uchun-zamonaviy-bino

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.