Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Осиё очиқ кубоги юртимиз спортчиларига насиб этди

Осиё очиқ кубоги юртимиз спортчиларига насиб этди

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари якунланди.

Хамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган спортчилар иштирок этган мусобақалар қизғин курашларга бой бўлди. 

Мусобақанинг иккинчи куни катталар ўртасидаги баҳсларда 1000 метрга каноэда А.Тропин, У.Ибрагимов, В.Горн ҳамда Ш.Маҳкамовлар тўртлиги, байдаркада эса Н.Тўхтасин ўғли, С.Тожиев, Г.Кочнев ҳамда С.Мирбековлар, каноэда шу масофага ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда  Ш.Абдуллаев, Т.Абдумўминов, М.Эргашев ҳамда Т.Ҳайдаровлар, байдаркада эса К.Аҳтамов, Ў.Туронов, Ш.Холмуродов ҳамда Ш.Абдурашидовлар тўртлиги маррага биринчи етиб келди.

Катталар ўртасида каноэда 500 метр масофада беллашган А.Мочалов, аёллар ўртасида эса Е.Шубина, ўсмирлар ўртасида А.Герман ҳамда қизлар ўртасида Д.Мишиналар, шунингдек, худди шу масофага байдаркада ҳаракат қилган Г.Кочнев, аёллар ўртасида Н.Зокирова, ўсмирлар ўртасида С.Иноғомов ҳамда қизлар ўртасида Г.Файзиева ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақанинг 200, 500 ва 1000 метрга бўлган беллашувларида ҳам спортчиларимиз рақибларига имконият қолдирмадилар. Шу тариқа вакилларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, Осиё кубогини қўлга киритди.

- Мазкур мусобақанинг ташкил этилиши нафақат юртимизда, балки қитъамизда ҳам байдарка ва каноэнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, - дейди Ўзбекистон «Rоwing & canoe» федерацияси ижрочи директори Татьяна Маматқулова. – Вакилларимиз деярли ҳар бир масофада рақибларидан устун келишди. Бу ерда олинган малака ва тажриба спортчиларимизнинг Осиё ва жаҳон кубокларидаги беллашувларида қўл келади. Айниқса, бундай йирик турнирда иштирок этган ёш спортчиларимиз учун маҳорат мактаби вазифасини ўтади.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. 


Киритилган вақти: 18/09/2017 10:02.   Кўрилганлиги: 1064
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/osiyo-ochiq-kubogi-yurtimiz-sportchilariga-nasib-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.