
Жорий йилда 24 та доимий, 55 та кундузги оромгоҳда 22700 нафар болани дам олдириш режалаштирилган. Шунингдек, болаларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ихтисослашган оромгоҳлар – умумтаълим мактаби ўқувчилари учун "Техник ижодкорлик", "Экология, биология ва ўлкашунослик", "Интеллектуал ривожлантириш", тарбияси оғир, ички ишлар идораларида рўйхатда турувчи болалар учун "Тарбия ва спорт соғломлаштириш" ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган ўқувчиларга "Меҳнат ва дам олдириш" оромгоҳлари ташкил этиш белгиланган.
Таътил пайтида барча ёзги оромгоҳларга малакали ва фаол етакчиларни жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш, улар билан ишлаш унумдорлигини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.
Мавсум давомида шаҳардан ташқари 24 та оромгоҳга 626 нафар ишчи-ходимлар – тарбиячи, етакчи, давлат санитария-эпидемиология назорати, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, тиббиёт ходимлари, спортчи йўриқчи, ошпазлар бириктирилади. Айни кунларда улар мутасадди бошқармалар ва малака ошириш институти билан ҳамкорликда тегишли дастурлар асосида ўқитилмоқда. Бундан ташқари, тарбиячи, етакчи, жисмоний тарбия йўриқчиси, сузиш йўриқчиси, мусиқа раҳбари, кутубхоначи ва тиббиёт ходимларининг намунавий иш режалари ҳам тузилди.
Ошпазлар ўртасида танлов, тарбиячи, етакчи, спорт йўриқчиси, тиббиёт ходимлари иштирокида амалий семинар ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда.
Ҳар бир оромгоҳга 550 дан 700 тагача бадиий адабиётлар, эртак китоблар етказилади. Ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш тартиблари ишлаб чиқилди. "Ўзбеккино" миллий агентлиги вилоят бўлими кўмагида болалар учун бадиий фильмлар ва мультфильмлар намойиш этиш чоралари белгиланди.
Вилоят маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан барча оромгоҳларда 10 июндан 10 августга қадар театрлар актёрлари, таниқли санъаткорлар, спортчилар, шоирлар ва олимлар билан учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали томонидан стационар оромгоҳларга спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, бадиий гимнастика турларига оид 759 та инвентарлар етказиб берилади.
Акбар АБДУСАИДОВ,
вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.