
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси тингловчилари иштирокида кўчма машғулот ҳамда Самарқанд шаҳри бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Дастлаб тингловчилар Амир Темур маҳалла марказига ташриф буюриб, фуқаролар йиғини ҳаёти, масканда яратилган шарт-шароит, жамоатчилик кенгашлари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Маҳалла фаоллари билан ўзаро тажриба алмашдилар.
- Фуқаролар йиғинлари ходимларининг касбий ва бошқарув малакаларини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тизимли методик ёрдам кўрсатишда мазкур ўқув курсларининг аҳамияти катта бўлмоқда, - дейди Пайариқ туманидаги “Ғойиб Ота” маҳалла фуқаролар йиғини раиси З.Ҳасанова. – Жумладан, бугунги кўчма машғулот ҳам 40 нафардан зиёд касбдошларимиз - оқсоқоллар, маҳалла маслаҳатчилари, масъул котиблар ва посбонлар кўникмаларининг янада шаклланишига хизмат қилди.
Амир Темур маҳалласида “Жамоатчилик назорати” гуруҳи, “Маҳалла маслаҳатхонаси» тузилмаси фаолиятининг йўлга қўйилгани эътиборимни тортди. Мазкур тажрибаларни, қолаверса, курс давомида ўрганганларимни фаолиятимда татбиқ этишни мақсад қилдим.
Машғулот давомида тингловчиларга Самарқанд шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда 32-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Маҳаллалар фаоллари шаҳардаги Амир Темур мақбараси, Йўлбарслар хиёбони, Регистон ҳамда Шоҳи Зинда мажмуаларини зиёрат қилдилар.
Абдуғофур Шерхолов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.