
Самарқандда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг олий таълим муассасалариаро вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда вилоятдаги олий ўқув юртларида ўтказилган қуйи босқичда ғолиб чиққан ўқитувчилар ўзаро беллашдилар. Танлов иштирокчилари миллий маънавиятимизни тарғиб қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, бугунги глобаллашув даврида ёшларни огоҳликка ундашнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилдилар.
Тадбир давомида олий таълим муассасаси ўқитувчиларининг маънавий-маърифий тадбирлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, ёшлар маънавиятини шакллантиришда ҳуқуқий маданиятнинг ўрни каби мавзулардаги маърузалари эътироф этилди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси Набижон Ҳаққулов мазкур танловнинг кейинги – республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
“Зарафшон” газетаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.