
2019 йил 29 август куни Оқдарё туманидаги Янгиқўрғон қишлоғида ташаббускор-тадбиркор Д.Турсунова ташаббуси билан
“Янгиқўрғон гулғунчалари” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Мазкур ташкилотнинг фойдаланишга топширилиши Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллик байрами арафасига тўғри келганлиги сабабли барча тадбир иштирокчилари учун қўшалоқ байрам бўлди. “Янгиқўрғон гулғунчалари” мактабгача таълим ташкилотига 100 нафар болажон қабул қилиниб, 18 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Болажонларнинг юзларида чексиз қувонч акс этди. Тадбирда жажжи ўғил- қизларимиз мустақил она юртимизни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар ижро этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.