
Оқдарё тумани Авазали қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида туман ҳокимлиги захирасида бўлган бўш турган бино қайта қурили, мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланишга топширилди.
Ушбу мактабгача таълим муассасасига тумандаги 3-7 ёшли 150 нафар болалар қамраб олинди. 26 нафар фуқаро ишга қабул қилинди. Мазкур муассаса туман мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказилиб 16-сонли мактабгача таълим муассасаси мақомига эга бўлди.
Муассасани фойдаланишга топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари, ташаббускор-тадбиркорлар ва Авазали маҳалласи фаоллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.