Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Она – соғлом, бола – баркамол

Она – соғлом, бола – баркамол

Самарқанд шаҳридаги 2-сон туғуруқхона мажмуасида оналар ва болалар саломатлигини ҳимоя қилиш учун барча шароит яратилган. 150 ўринли масканда айни пайтда малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.

– Муассасамизнинг барча бўлимлари  замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, – дейди бош шифокор ўринбосари Фарҳод Зокиров. – Муддатидан олдин туғилган, кам вазнли гўдакларни даволаш ва парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, асоратли туғуруқлар олди олиняпти. Оналарга туғуруққача бўлган зарур тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг ўн ойи мобойнида 4 минг 714 туғуруқ қайд этилди.


Киритилган вақти: 25/11/2016 17:33.   Кўрилганлиги: 1309
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ona-soglom-bola-barkamol

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.