
Мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида ҳар куни янгидан-янги ўзгаришлар, янгиланишлар рўй бермоқда.
Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқ билан очиқ-ошкора мулоқот қилишнинг янгича тизими – сайёр қабуллар ҳали этилиши лозим бўлган вазифалар янада кўпроқ эканлигини намоён этмоқда.
Оммавий сайёр қабуллар халқнинг реал ҳаётидан хабардор бўлиш, одамларнинг кўп йиллик муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини яқиндан ўрганиш, уларни ҳатто жойида ҳал этиш, зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижтимоий адолатни таъминлаш имкониятини бермоқда.
Бугун, 26 апрель куни Самарқанд шаҳри, Амир Шохмурод кўчаси 73-уйда жойлашган Чим устида хоккей спорт комплексида Самарқанд шаҳри аҳолиси учун навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Оммавий сайёр қабулда 272 нафар фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятини қурилиш ва архитектура, йўл, коммуникация тармоқларига оид масалалар ташкил этди. Муддат талаб этиладиган мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Мурожаатлар ижро ҳолати 1 май куни вилоят ҳокимлигида муҳокама этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.