Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАРДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАРДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Нурободнинг Жом қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев ва вилоят ҳокими Т.Жўраев Нуробод, Пастдарғом, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари аҳолиси учун ҳудудий оммавий қабул ўтказди.

Дастлаб вилоят ҳокими томонидан Жом қишлоғидаги ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 12 нафарига Президент туҳфалари – тикув машиналари, бепул дори-дармонлар топширилди.

Шундан сўнг вилоятдаги масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва туманлар аҳолиси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

– Фуқаролар томонидан келиб тушаётган бирорта мурожаат эътиборсиз қолаётгани йўқ, – деди йиғилишда сўзга чиққан вилоят ҳокими Т.Жўраев. – Аниқланаётган муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқилиб, вилоят, шаҳар ва туманлар миқёсида ҳал этилмоқда. Фуқароларга зарур тушунтиришлар берилмоқда. Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриляпти.

Бугунги ҳудудий оммавий қабулда ҳам аҳоли мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича соҳалар раҳбарлари томонидан зарур чоралар белгиланади.

Оммавий қабул давомида вилоятдаги барча соҳа раҳбарлари ўз фаолияти йўналишида аҳолини қийнаётган масалаларни тинглади. Республика миқёсида ҳал этиладиган масалалар Президент Девони вакили Х.Жуманиёзов томонидан кўриб чиқилди.

– Қишлоғимизда телевизион антенна йўқ, – дейди Нуробод тумани Чўнқаймиш қишлоғида яшовчи Ҳислат Жабборов. – Ушбу масаладаги мурожаатим ҳал этилди. Вилоят ҳокими топшириғи билан тегишли ташкилотлар томонидан бир ой муддатда қишлоғимизга телевизион антена ўрнатиладиган бўлди.

Тадбир давомида Нуробод тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Жом қишлоғининг бир неча фуқароларига биометрик паспорт топшрилди.

Шунингдек, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Нуробод тумани бўлими томонидан Жом қишлоғидаги 20 нафар хонадон соҳибига уй кадастр ҳужжатлари топширилди.

– Шу вақтгача уйимизнинг ҳужжати йўқ эди, – дейди Нурия Муродова. - Бу муаммо ҳал бўлганидан хурсандмиз.

Вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Нуробод тумани бўлими раҳбари Ж.Жалилов маълумотига кўра, айни вақтда Жом қишлоғидаги 1817 та хонадоннинг 848 таси учун кадастр ҳужжатлари йиғма жилди тайёрланган.

Бундан ташқари, оммавий қабул давомида икки нафар ногиронлиги бўлган фуқарога вилоят ҳокими номидан махсус аравача топширилди.

- Синглим ёшлигидан биринчи гуруҳ ногирони, - дейди Гирдиқўрғон маҳалласида яшовчи С. Абдураҳмонованинг акаси Нодир. - Ўзим қарамоғимга олганман. Давлат томонидан доим ёрдам бериб келинади. Бугун ҳам мурожаатимиз ижобий ечим топиб, аравача ажратилганидан миннатдормиз.

***

Шу куни Каттақўрғон шаҳрида ҳам оммавий қабул ташкил этилди. Унда Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманлари аҳолисининг мурожаатлари тингланди.

– Тадбиркорлик фаолятимда ер билан боғлиқ муаммо бор, – дейди пахтачилик Саъдулла Жўраев. – Шунинг учун ушбу масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилдим. Менга зарур тушунтиришлар берилди.

Ҳудудий оммавий қабуллар аҳоли мурожаатларининг аксарияти ижобий ҳал этилгани билан аҳамиятли бўлди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилмоқда.

 

Fолиб Абдусаломов, Азим Қодиров.


Охирги ўзгариш: 19/04/2018 19:29.   Кўрилганлиги: 1070
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ommaviy-qabullarda-aholi-muammolari-hal-etilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.