
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани халқ таълими тизимидаги 5 та мактаб ўқитувчиси “Олтин китоб” статуэткаси билан тақдирланди.
Аввал хабар қилганимиздек, “Олтин китоб“ статуэткасини жорий этиш бўйича Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани халқ таълими фаоллари ташаббус кўрсатишганди.
– Ҳудудлардаги изланувчан ва ижодкор ўқитувчиларга эътибор қаратиш, устозларнинг ишини туман ва вилоят миқёсида оммалаштириш, ўз иш услубини яратган услубшуносларни рағбатлантириш ҳамда илғор ташаббусларини кенгайтириш мақсадида “Олтин китоб“ статуэткасини жорий этдик, – дейди Пастдарғом туман ХТБ бошланғич таълим услубчиси Нуржаҳон Маҳмадиярова.
Ўтган йил дастлабки мукофотга тумандаги 5-сон умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчилари муносиб деб топилиб, “Зиё-2017” “Олтин китоб” мукофоти билан тақдирланганди.
Жорий ўқув йили якуни муносабати билан Пастдарғом туман 32-болалар мусиқа мактабида “Зиё-2018” “Олтин китоб” мукофотининг навбатдаги совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Бу йил ушбу мукофотга қуйидаги туман халқ таълими фидойилари муносиб кўрилди:
Инобат Норбоева – 124-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси;
Мавлуда Сувонова – 68-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси;
Гулдона Бойқобилова – 12-умумтаълим мактаби директори;
Зоҳид Тохиров – 93-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси;
Гулчеҳра Нуриддинова – 13-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.
Шунингдек, тумандаги 15 нафар маҳоратли бошланғич синф ўқитувчилари ҳам ХТБнинг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.