
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан никоҳ ва оила муносабатларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ва Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда судьялар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, хотин-қизлар қўмиталари мутахассислари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ хотин-қизлар қўмиталарининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни оилага тайёрлашга оид ваколатлари кенгайтирилди.
Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис штати жорий қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва жойларда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.
Таъкидландики, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда иш олиб бормагани, оила масаласига етарлича эътибор қаратилмагани оқибатида оилавий ажримлар йилдан-йилга кўпайди. Самарқанд вилоятида жорий йилнинг биринча ярмида 1601 оила суд орқали ажрашган.
Йиғилишда оилавий ажримлар оқибатида юзага келган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, ёшлар таълим-тарбиясидаги камчиликлар мисоллар орқали таҳлил этилди. Диний идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари ёшларни оилага тайёрлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, қайнона-келин муносабатлари, оилавий ажримларнинг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳаза билдирди.
Тадбир якунида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди ва очиқ суд мажлислари ўтказилиб, ажралиш арафасида турган бир нечта оила яраштирилди.
F.Ҳасанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.