
Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ айни пайтда мамлакатимизда ушбу жараён қизғин давом этмоқда.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари таъминлайди.
Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрдаги қарори билан Самарқанд вилояти чегараси доирасида 2 миллион 373 минг 738 нафар сайловчидан иборат 7-Самарқанд сайлов округи тузилди. 23 сентябрь куни эса Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, округ сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.
Йиғилишда комиссиянинг иш режаси, комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.
Округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Самарқанд вилояти матбуот марказини ташкил этди. Марказнинг Самарқанд шаҳар У.Турсунов кўчаси 80-уй (Вилоят матбуот уйи)да фаолият кўрсатиши белгиланди.
Мажлисда комиссия ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
***
Шу куни вилоят матбуот уйида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев комиссиянинг биринчи йиғилиши ва округ ҳудудида сайлов кампаниясининг бориши ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайловини ёритиш бўйича Самарқанд
вилояти матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.