
2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбек миллий академик театри биносида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурининг IV йўналиши бўйича “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўйича оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институтининг мавқеини ошириш мақсадида “Энг намунали оила” танловининг якуний Республика босқичи ўтказилди.
Танловнинг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаган Каттақўрғон шаҳридаги Ражабов Ғулом ва Ражабова Ферузаларнинг оиласи танловнинг Республика босқичида иштирок этиб, фахрли 3 ўринни қўлга киритишди.
Танлов ғолибларига эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди. Хусусан, Ражабовлар оиласига III даражали диплом ва телевизор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерацияси раиси Қ.М.Рафиқов томонидан тасдиқланган 2018 йилда оилавий дам олишлари учун санаторияга йўлланма берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.