
Хитой Халқ Республикасининг Чанчунь шаҳрида математика фанидан ўтказилган халқаро мусобақада Каттақўрғон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Жаҳонгир Тўраев кумуш медалга сазовор бўлди.
Жаҳонгир ёшлигидан математика фанига қизиқади. Шу сабабли ҳам ушбу фанга оид барча танловларда фаол қатнашиб келади. 5-синфдан бошлаб “Билимлар беллашуви”нинг шаҳар ва вилоят босқичларида фахрли ўринларни эгаллаган. 2014-2015 ўқув йилида эса “Билимлар беллашуви”нинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди ва, ниҳоят, халқаро олимпиадада ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
- Жаҳонгир мактабимизда ташкил этилган “Қизиқарли математика” тўгарагининг энг фаол аъзоларидан ҳисобланади, – дейди устози И.Фармонова. – Бундан ташқари, шахмат билан ҳам жиддий шуғулланиб келяпти. 2014 йилда “Камолот” шахмат тахтаси” мусобақасида ғолибликни эгаллагани ҳам бунга мисол бўла олади.
Шогирдимнинг оиласида илмга ҳурмат, иқтидорга муносабат яхши шаклланган. Отаси, Ҳусниддин аканинг мутахассислиги математика билан боғлиқ, онаси Салима опа эса ҳамшира. Улар фарзандларининг ўқиши, хулқи билан мунтазам қизиқиб турадилар.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда ўтказилган олимпиадада мамлакатимиз терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, мусобақа кубогини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.