
Самарқанд давлат университетида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тарғиботига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, вилоятдаги олий ўқув юртлари проректорлари, касб-ҳунар коллежлари директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда маҳалла маслаҳатчилари иштирок этди.
Вилоят «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Лазиз Тангриев, Тошкент Юридик университети доценти Эшмуҳаммад Қодиров, ёзувчи Луқмон Бўрихон Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз тараққиётида янги босқични бошлаб бергани билан аҳамиятли эканини таъкидлашди. Унда ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, турмуш даражасини янада юксалтиришдек олижаноб ғоялар акс этгани аниқ мисоллар орқали иштирокчиларга тушунтириб берилди.
- Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизни изчил ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари белгилаб берилган, - дейди Э.Қодиров. – Яъни, у давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани юксалтириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда аниқ ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритишнинг устувор йўналишларини қамраб олади. ¤з навбатида, мазкур стратегия мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини кескин ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек буюк мақсадларга хизмат қилади.
Семинар-тренингда аракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилди.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.