
Яқинда вилоят жамоатчилиги вакиллари яна бир қутлуғ қадамжо – Нарпай туманидаги Кўк Ота зиёратгоҳида амалга оширилган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўлдилар.
Кўк ота (Кўк Муҳаммад ибн Қусам шайх) ҳадис илмининг машҳур намоёндаси Қусам шайхнинг авлодидан бўлиб, XIII-XIV асрларда яшаб ўтган. У Косон туманидаги Пудина қишлоғида туғилиб, шу жойдаги машҳур ҳадисшунослик мактабида ўқиган. Кўк Муҳаммад мадрасани тугатиб, Миёнқол воҳасига таълим-тарбия бериш учун пиру муршид қилиб юборилади. Нарпай туманидаги ҳозирги Кўк Ота қишлоғида яшаб, шу жойда вафот этади. Унинг рафиқаси, фарзандлари ҳам шу манзилдаги мақбарада дафн этилган.
– Шу пайтга қадар етарлича эътибор бўлмаган ушбу обида бугун бутунлай янгича манзара касб этди, – дейди вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исломов. – Кўк Ота мақбараси, жоме масжиди ҳамда қабристонида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, халқимиз зиёрат қилиб, баҳри дили очиладиган, руҳий қувват оладиган манзилга айланди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг барча гўшаларида бу каби қадамжолар янгидан умр бошлади. Айниқса, ҳар йили Рамазон ҳайити арафасида вилоят ҳокимлиги томонидан бундай тарихий манзилларнинг обод этилиб, халқимизга топширилаётганида теран маъно бор.
Кўк Ота зиёратгоҳининг 2000 квадрат метрдан ортиқ ҳудудига плита ётқизилиб, айвон янгидан қурилди. 270 метрга яқин жой девор ва панжаралар билан ўралди, тунги ёриткичлар, ўриндиқлар ўрнатилди.
Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.