
Вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини назорат қилишда ОАВнинг ўрни ва роли” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Давлат дастури ижросини назорат қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг роли нималарда кўринади, дастур ижросини ёритишда қайси жиҳатларга эътибор берилиши керак? Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Н.Раббимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев шу масалаларга тўхталиб ўтди.
– Жамоатчилик назоратининг тўрт субъектидан бири оммавий ахборот воситалари ҳисобланади, – дейди А.Пардаев. – Журналистлар жамиятдаги воқеа-ҳодисалардан бир қадам олдинда юрсагина мазкур назоратни амалга оширишда самарадорликка эришиши мумкин. Оммавий ахборот воситаларида Давлат дастури ижроси юзасидан кўплаб ахборот бериб борилади. Аммо белгиланган вазифаларнинг ижросида йўл қўйилаётган нуқсонларга ҳам кўпроқ урғу берилиши лозим.
* * *
Тадбир доирасида “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти қошида ташкил этилган “Журналистик маҳорат мактаби” тингловчиларига сертификат топширилди.
Ўн йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган мазкур мактаб тингловчиларидан айримлари бугун вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бу йил машғулотларга 30 нафар ёшлар қатнашди. Энг муҳими, мактаб турли йўналишлардаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган, ишлаётган ёшларни қамраб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.