Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нуронийлар ёшлар маслаҳатчиси

Нуронийлар ёшлар маслаҳатчиси

Самарқанд ёшлар марказида “Лоқайдлик – тараққиёт кушандаси, боқимандалик – иллат” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.


“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар, вояга етмаганлар ва ота-оналар қатнашди.

         Давра суҳбатида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июнь куни диний идоралар вакиллари билан ўтказилган анжуманда ҳамда шу йил 30 июнда ёшлар билан учрашувда сўзлаган маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

– Ҳар бир ота-она ўз келажаги, орзу-умидларини фарзанди камолида кўргани каби давлатимиз ҳам Ватанимизнинг эртанги ёруғ келажагини бугун вояга етаётган ёшлар тимсолида кўради, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов. – Шу боис юртимизда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллаб жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Лекин бугун дунёдаги нотинч вазият ҳукм суриб, турли оқим ва гуруҳларнинг ёшлар онгу тафаккурини эгаллашга уриниши кучайиб бораётган бир пайтда фарзандларимиз тақдирига ҳар биримиз масъуллигимизни ҳис қилиб, огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Бунда айниқса, кекса авлод вакилларининг панд-насиҳат ва ўгитларининг аҳамияти беқиёс.

Давра суҳбатида ҳуқуқ тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари ёшлар ўртасида учраётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳолати, уларни келтириб чиқараётган омиллар ва бунинг оқибатлари ҳақида аниқ мисоллар билан сўз юритдилар. Йигит-қизлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, мутасаддилардан жавоб олдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.

***

Қўшработ туманидаги Булоқбоши маҳалласида ўтказилган шундай тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 34 нафар коллеж ва олий ўқув юртлари битирувчилари, уюшмаган ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.



Киритилган вақти: 24/07/2017 09:35.   Кўрилганлиги: 1078
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nuroniylar-yoshlar-maslahatchisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.