Нуробод мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан профессор Пирназар Давронов бошчилигида ташкил этилган “Билимлар беллашуви” тадбири ҳам шулар жумласидандир.
Мактаб ёшлари ичидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур “Билимлар беллашуви”да Нурободлик ёшлар 30 та номинацияда (фан, таълим, спорт, китобхонлик ва бошқалар) ўзаро беллашишди.
235 нафар иқтидорли ўқувчилар қатнашган тадбир якунида биринчи ўринни эгаллаган 30 нафар ўқувчилар стипендия сифатида юз минг сўмдан пул мукофоти, сертификат ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.