
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг топшириғига биноан вилоят аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнатлаёқати чекланган қатламини қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилиш бўли бўтди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев вилоятимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларга давлатимиз томонидан эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлигини, шунингдек, меҳнат қилиш имконияти бўлган 21 нафар хотин-қизлар учун вилоят «Пахтасаноат» ҳудудий филиали МЧЖ томонидан замонавий тикув машиналари учун маблағ ажратилганлигини таъкидлади.
Ўн мингдан ортиқ фартук тиккан тикувчиларга арзон уйлардан сотиб олишлари учун етадиган бадал пули - 10 миллион сўм маблағ пластик карточкаларига ўтказилади. Шунингдек, маҳсулот тайёрлаш учун зарур бўлган мато ва ип вилоят «Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли пахта тозалаш корхоналари томонидан етказиб берилади.
-Президентимиз кўрсатаётган ғамхўрликдан миннатдорман, - дейди Нарпай тумани Тоткент маҳалласида истиқомат қилувчи, И гуруҳ ногирони Соҳиба Қувонова. - Ўзим тикувчилик билан шуғулланаман, янги, замонавий тикув машинаси менга янги имкониятлар эшигини очди. Ўн мингта фартук тикиб, янги қурилаётган уйлардан бирининг эгаси бўлишга ҳаракат қиламан.
Шунингдек, тадбирда 21 нафар кишига тикув машиналари, «Соғлом авлод учун» халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан беш нафар кишига ногиронлик аравачаси, юзга яқин фуқароларга ҳасса, эшитиш аппарати, даволанишга бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.