
Вилоят Матбуот уйида адлия бошқармаси томонидан мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, янги ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Фармонда нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлашга янгича ёндашувлар кўзда тутилгани таъкидланди.
– Вилоятимизда бугунги кунда 750 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилот фаолият кўрсатмоқда, – дейди вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Хосият Абдураҳмонова. – Фуқаролик жамиятининг ушбу институтлари аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий-маърифий мақсадларга эришишида муҳим роль ўйнамоқда.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Ғолиб Абдусаломов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.