
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ижроси бўйича Самарқанд вилоятида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов олиб борган анжуманда вилоятда фаолият кўрсатаётган жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Отабек Абдуғаниев, Алия Юнусова, ННТларнинг давлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги, улар фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритди.
Таъкидландики, 2013-2015 йиллар давомида вилоятдаги ННТлар ва жамоат ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 135 та лойиҳа тақдим этилган. Уларнинг 36 таси қўллаб-қувватланган. Тегишли ташкилотлар томонидан ННТлар фаолиятидаги қонун бузилишлар ўз вақтида ўрганиб борилмоқда.
Тадбир давомида депутатлар томонидан ННТлар фаоллигини ошириш бўйича қатор таклифлар берилди. Лойиҳалар сонини янада кўпайтириш, ННТларнинг давлат органлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйишда жамоат комиссияси томонидан амалий ишлар олиб борилиши билдирилди.
ННТ миллий ассоциациясининг вилоятдаги ахборот ресурс маркази томонидан туманлардаги ННТларга тўғри йўналиш бериш учун семинарлар ташкил қилиниши лозимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.