Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эсдалик нишонлари топширилди

Эсдалик нишонлари топширилди

"Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишонлари эгаларига топширилди
Президент фармонига кўра, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган кишиларга "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони берилди.

Вилоят ҳокимлигида бўлган тантанада вилоят ҳокими З.Мирзаев эсдалик нишонини дастлаб вилоятдаги энг фаол нуронийлар, меҳнат фахрийлари, фан арбоблари, шаҳар ва туман ҳокимларига топширди.

– Бу нишон давлатимизнинг биз фахрийлар фаолиятига эътирофидир, – дейди меҳнат фахрийси Салоҳиддин Бобомуродов. – Нишонни кўкрагимга тақар эканман, шу  юртга, шу элга фойдам тегаётганлигидан фахрландим.

Тақдирлаш маросимлари шаҳар ва туманларда давом этмоқди.


Охирги ўзгариш: 31/08/2016 15:48.   Кўрилганлиги: 1653
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/nishonlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.