
Каттақўрғон туманиПайшанба шаҳарчасидаги стадионга йиғилган катта-ю кичик бир-бирларини кўклам, Наврўз билан қутлаб, йил баракали келишини тилашди.
Шу куни 100 нафар нуроний отахон-у онахонларга байрам дастурхони ёзилди. Пайшанбалик қўли гул ҳолвапазлар ўзларининг тотли ширинликлари билан иштирок этишди. Наврўз шодиёналарида тумандаги маҳаллалар миллий ва баҳорий таомлари билан иштирок этди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
Байрам сўнгида муносиб меҳнатлари билан юқори натижаларга эришган бир гуруҳ фаолларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Нуробод туманида қурувчилар ҳам байрамга муносиб совға ҳозирлаб, байрам арафасида жойларда бир қатор янги иншоотларни фойдаланишга топширдилар.
Туманнинг “Сарой” маҳалласида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ишга туширилди. “Шарқ юлдузи” маҳалласида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, “Нурбулоқ” маҳалласида сартарошхона ва ҳаммом очилди. “Ўртабўз” маҳалласидаги маросимлар ўтказиш, “Жом” маҳалласидаги маданий ва маиший савдо мажмуалари аҳолига янада қулайлик яратди. Мазкур иншоотлар қурилишига 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Иштихон туманида ўтган байрам томошалари янгиланиш ва яшариш фаслини соғинган кишиларга баҳорий кўтаринкилик бахш этди. Тадбиркорлар ҳудуд ободончилиги ва кўркамлигига муносиб улуш қўшиш мақсадида туман марказида савдо дўконлари, Митан шаҳарчасида савдо ва хўжалик моллари дўконлари, “Равот”қишлоғида «Соҳиба Ситора» хусусий корхонаси томонидан савдо ва умумий овқатланиш мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундай эзгу ишлар учун 3 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди, 44 та янги иш ўрни очилди.
Жомбой туманидаги Наврўз сайлида ҳунармандлар, усталар, қандолатпазлар ва барча тадбиркорлар ўзларининг маҳсулотларини намойиш этишди. Тумандаги маҳаллалар, тиббиёт ва таълим муассасалари, кайвони онахонлар миллий таомлар ва баҳорий пишириқлар кўргазмасини уюштиришди. Байрам арафасида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг янги биноси очилди. Бундан ташқари, одамларнинг мароқли ҳордиқ олишлари учун “Қангли” маҳалласида маданият ва аҳоли дам олиш маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Булунғур туманида Ҳамалнинг кириб келиши ўзгача шодиёна билан нишонланди. “Тўйга тўёна” анъанасини давом эттирган булунғурлик қурувчилар байрам арафасида “Мингтепа” маҳалласида министадион қуриб, фойдаланишга топширдилар. “Навбаҳор” маҳалласида эса аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди. 25 та янги иш ўрни яратган мажмуанинг қурилишига 1 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди.
Пайариқ туманида боқий байрамимиз интиқиб кутилган баҳорнинг безакчиси сифатида кутиб олинди. Наврўз шодиёналари арафасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Ёшлар боғи”да уруш ва меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ёзилди, нуроний отахонларга совға-саломлар улашилди.
Шунингдек, Челак шаҳридаги истироҳат боғи ҳудудида қаҳвахона, дорихоналар, “Дўстлик” маҳалласида ётоқхона, дам олиш ҳамда ҳаммом биноларининг фойдаланишга топширилгани ва ўндан ортиқ янги иш ўринлари яратилгани ҳам унутилмас воқеа бўлди.
Нарпай туманида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 150 нафар нуронийларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар берилди. Беморлар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, 80 нафар кексага байрам дастурхони ташкил этилиб, ҳомийларнинг совғалари топширилди.
Тайлоқ туманида нуроний боболаримиз, кайвони момоларимизга ҳурмат кўрсатилиб, байрам дастурхони ташкил этилди. Пиру бадавлат отахону онахонлар мамлакатимиз ва халқимизга тинчлик омонлик сўраб дуо қилдилар. Бу йилги байрамда ёшлар янаям шод бўладиган бўлди. Чунки туман марказий истироҳат боғига 4 та янги аттракцион олиб келиб ўрнатилди.
Самарқанд туманида байрам шукуҳи туман ўйингоҳига кўчди. Наврўз арафасида ўтказилган хайрия ҳашарида 82 мингдан зиёд киши иштирок этиб, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, 53 минг туп манзарали 49500 туп мевали кўчатлар ўтқазилди. Кўплаб дов-дарахтларга шакл берилди.
Байрам арафасида “Ҳожа Аҳрори Валий” маҳалласида замонавий супермаркет, “Шўрбойи” ва “Навбоғ” маҳаллаларида чўктирма насосларни таъмирлаш цехлари, “Зарафшон” массивида яхна ичимликлар ишлаб чиқариш қувватлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 20 дан ортиқ маданий-маиший, савдо ва сервис хизмати кўрсатиш объектлари барпо қилинди.
Шу куни кўчма ярмаркалар ташкил этилди. Миллий спорт ўйинлари, варрак учириш уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.