Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Навқирон авлод билан учрашув

Навқирон авлод билан учрашув

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 1-сон академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида илк бор қатнашаётган, 18 ёшга тўлган ўқувчи-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари қатнашган тадбирда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон-либерал демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари И.Ботиров ва бошқалар сайловда ёшлар иштирокининг аҳамияти, сайловнинг ҳуқуқий асослари ва қонунларда белгиланган қоидалар, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари хусусида сўз юритди.

Таъкидландики, мамлакатимизда умумий аҳолининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Айниқса, бу галги сайловда 18 ёшга тўлган фуқароларнинг салмоғи кўплиги "Менинг овозим – Ватаним келажаги", деб билган навқирон авлоднинг сайловга мустақил ва онгли муносабатини шакллантиришга хизмат қилаётир.

Ёрқин келажак учун овоз бериш арафасида турган ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.


Охирги ўзгариш: 30/11/2016 08:06.   Кўрилганлиги: 1241
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/navqiron-avlod-bilan-uchrashuv

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.