
Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги Самарқандда кенг нишонланди.
Самарқанд шаҳридаги шоир номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғига йиғилган вилоят жамоатчилиги вакиллари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари улуғ мутафаккир бобомиз қолдирган улкан адабий мерос, эзгуликларни эътироф этдилар.
Самарқанд давлат университети профессори И.Мирзаев, вилоят "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев, шоира Х.Бобомуродова Алишер Навоийнинг миллий адабиётимиз, халқимиз маънавияти, маърифати, тилшунослик равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритдилар.
– Навоий ижодининг биз, ёшларга ибрат бўладиган жиҳати шундаки, у ўз даврида туркий тилнинг имкониятлари нақадар кенглигини ижоди, истеъдоди билан исботлаб берган, – дейди Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси Н.Зиёдуллаева. – Бундан ташқари, у девонлари, достонларида ёшларга панд-насиҳатлар қилади. "Хазойин ул-маоний" ва "Девони Фоний", "Назм ул-жавоҳир", "Маҳбуб ул-қулуб" каби асарларида инсонпарварлик ғояларини гўзал тимсолларда ифода қилган.
Тадбирда талабалар ҳамда ижодкор ёшлар шоир ижодидан намуналар ўқишди. Шаҳарда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар, муассасалар вакиллари шоир ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.