Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Буюк аллома ва мутафаккир

Буюк аллома ва мутафаккир

Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги вилоятимизда кенг нишонланди


Самарқанд шаҳридаги шоир номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғида вилоят жамоатчилиги вакиллари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари жам бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ориф Ҳожи, Самарқанд давлат университети профессори Дилором Салоҳий ва бошқалар Алишер Навоийнинг миллий адабиётимиз, халқимиз маънавияти, маърифати ривожига, тилшунослик равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирдилар. Буюк бобокалонимиз ижодий меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, асарларини қайта нашр этиш борасида ибратли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бугун нафақат таълим муассасалари, балки бошқа ташкилотлар, корхоналарда ҳам мумтоз адабиётимиз вакиллари ижодини ўрганиш, уларнинг таваллуд кунларини нишонлашга бағишланган адабий-маърифий кечалар ташкил этилаётгани эътироф этилди.

- Навоийнинг тинчлик-осойишталик, халқпарварлик, инсонийликни тараннум этувчи асарлари бугун дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинаётгани бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, - дейди СамИСИ қошидаги 1-сон академик лицей ўқувчиси М.Матлабов. – У кишининг ижоди, миллатимизнинг маънавий маданияти тараққиётидаги ҳиссаси, ҳаётбахш ғоялари эса биз, ёшларнинг Ватанга содиқ, баркамол инсон сифатида вояга етишимизга ёрдам беради.

Тадбирда талабалар ҳамда ижодкор ёшлар шоир ижодидан намуналар қўйишди. Шаҳарда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар, муассасалар вакиллари шоир ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

А.ШЕРХОЛОВ.



Охирги ўзгариш: 11/02/2017 19:06.   Кўрилганлиги: 1427
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/navoiy-tavalludi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.