Бугун Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, талаба ва ўқувчилар билан гавжум бўлди.
Буюк мутафаккир таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан боғ марказида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали пойида тадбир ўтказилди. Унда буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилди.
Ҳазрат Навоий асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди. Турли тилларда ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.
Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари томонидан Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.
Санага бағишланган тадбирлар Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида концерт дастури ва мушоира кечаси билан давом этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.