
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Нарпай тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманнинг Хўжакарзон маҳалласида сайёр тадбир ўтказилди.
Унда ҳудуддаги Бирлик, Чархин ҳамда Соҳибкор маҳаллаларининг 200 дан ортиқ фуқароларига давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, 2 та якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. 30 нафардан ортиқ фуқарога солиқ тўлаш учун идентификацион рақам (СТИР) берилди. Электр тармоқларига уланиш бўйича 2 та, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида 10 та, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаш борасида 4 та, уй-жой бўйича 2 та, пенсия жамғармаси ҳисоб-рақамини очиш бўйича 21 та мурожаат кўриб чиқилди.
Шунингдек, фуқароларнинг 40 дан зиёд соҳага ва бошқа масалаларига доир ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.