
- Мирбозор қўрғонига етмасдан Катта Ўзбек тракти бўйидаги мана шу массивда 2006 йилда намунавий лойиҳадаги уйлар қурилиши лойиҳалаштирила бошлаганида идорамизга кўплаб фуқаролар талабгор бўлиб мурожаат қила бошлади, - дейди Косагарон қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Илҳом Муҳаммадиев. - Фермер, савдо ходими, чорвадору боғбонлар рўйхатга ёзила бошлади. Шунда туман ҳокимлиги, архитектор ҳамда комиссия аъзоларидан иборат ишчи гуруҳига янги уйларни ёш оилаларга берамиз, деган таклиф киритдик. Уларга маъқул тушди ва ҳозирда Тепа маҳалласи ҳудудида ёшлар маҳалласи пайдо бўлди.
- Институтни битириб, Тошкентда ишлардим, - дейди намунавий уйлардан бирида истиқомат қилаётган Тоҳир Ниёзов. - Ёш оила, ижара уйда яшаб қийналардик. Қишлоғимизда мана шундай турар-жойлар қурилиши бошлангач, биз ҳам харидор бўлдик. Ҳозир турмуш ўртоғим икковимиз 19-умумтаълим мактабида болаларга инглиз тилидан дарс берамиз. Замонавий турар-жой, замонавий шароит, замонавий турмуш. Аёлим икковимиз ҳам ҳаётга янгича назар билан қараймиз. Шаҳардагидек шароитда яшаб, меҳнат қилиш, дам олиш кишига роҳат бағишлайди.
Тоҳирнинг қўшнилари ёш шифокор Азиз Равшанов, фермер Fиёс Жўраевлар хонадонида ҳам бўлиб, аҳил-иноқ, фаровон ҳаётига ҳавас қилдик. Ҳовлиларида мевали дарахтлар бор, турфа гуллар очилиб турибди.
- Бу мавзеда болаларим истиқомат қилади, тез-тез меҳмонга келиб тураман, - дейди кекса маориф ходими Абдусаттор Турдиқулов. - Янги маҳаллага келсам, баҳри дилим очилади, набираларимни кўриб қувонаман. Шундай замонга, шундай уйларни қуриб берган давлатимизга раҳмат. Қирқ йил мактабда ишлаб, йигирма йил деганда колхоз раисининг қош-қовоғига қараб 6 сотих ер олганмиз. Уни тикка қилгунча сочларим оқариб кетган. Уста, ёғоч, шифер излаб сарсоним чиққан. Ўн йил деганда уй қуриб, шароитни тўкис қилганмиз. 6 сотихгина ерда боғ-роғ, томорқа қилдик. Бундай замонавий уйларда яшаш кимнинг тушига кирибди. Беҳад шукур, мустақиллик туфайли фарзандларимиз шундай тўкис, замонавий уйларда истиқомат қиляпти.
Қуёш ботиб, қоронғу тушгач, ёшлар маҳалласига разм солдик. Кўчалар чароғон, оналар болаларини етаклаб сайр қилишмоқда. Кимнингдир қўлида музқаймоқ, яхна ичимлик…Тинч ва осойишта турмуш ҳукмрон.
АзимТУРОБОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.