
Самарқанд шаҳридаги Концерт залида “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбўтаев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Ш.Йўлдошев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу давлат ва жамият ҳаётида маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини муҳофазалашга хизмат қилмоқда.
Танловда туман, шаҳар босқичида ғолибликни эгаллаган 16 маҳалла жамоаси қатнашди. Улар фаолиятига баҳо беришда маҳалла ҳудудида юксак маънавий муҳитни қарор топтириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлари, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир қонун ҳужжатларига оид билими, учраётган турли муаммоларнинг ечимини топиш юзасидан қарашларига баҳо берилди.
Пайариқ туманидаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Тадбир доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид фотоальбом ва стендлар намойиш этилди, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Ғ. Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.