
Самарқанд шаҳридаги Сартепо спорт мажмуасида «Умид ниҳоллари» спорт мусобақасининг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 60 нафарга яқин қизлар ўз маҳоратини намойиш этди.
Беллашув якунига кўра, шоҳсупанинг юқори поғонасини умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри қизлари банд этиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Паст Дарғом тумани жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринга қўшработлик гимнастикачи қизлар муносиб деб топилди.
– Бўш вақтимда бадиий гимнастика билан мунтазам шуғулланаман, – дейди Самарқанд туманидаги 31-умумтаълим мактаби ўқувчиси Рухшона Абдуваҳобова. – Бу нафис спорт санъатининг сир-асрорини устозим Сабина Аҳмедовадан ўрганиб келяпман. Бу мусобақалар ўз салоҳиятимни намойиш этиш билан бирга соғлом турмуш тарзига риоя қилишимда ёрдам беради.
Б.МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.