Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2015 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг, шунингдек, диний экстремизм билан боғлиқ хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов маъруза қилди.

Таъкидландики, ўтган йилда амалга оширилган тадбирлар натижасида вилоятда умумий жиноятларнинг камайгани, айниқса, қасддан одам ўлдириш 1,9, босқинчилик 2,2, безорилик 1,2, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 9,3, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 28,6, шунингдек, гуруҳлар томонидан жиноят содир этилиши 3,9, вояга етмаганлар томонидан 4,7 ҳамда аёллар томонидан 3,1 фоизга камайган.

Шу билан бирга, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли самара бермаганлиги сабабли баъзи туманларда жиноятларнинг айрим турлари ошганлиги таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жойлардаги давлат бошқарув идоралари ва қатор жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Йиғилиш сўнгида соҳада фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Йиғилишда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.

Хондамир Мардиев


Киритилган вақти: 13/01/2016 18:06.   Кўрилганлиги: 1521
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/muvofiqlashtiruvchi-kengash-yigilishi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.