Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мутасаддилар ахбороти эшитилди

Мутасаддилар ахбороти эшитилди

7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Комиссия раиси Ф.Тошев бошқарган мажлисда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сайлов округлари ва округ сайлов комиссиялари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашадиган халқаро ва хорижий кузатувчилар тўғрисида»ги Низомлар, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Бу ҳақда округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Худоёр Маматов маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарори мазмун-моҳияти комиссия аъзоларига тушунтирилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик бўйича вилоятдаги коммунал хизмат кўрсатиш идоралари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга кўра, округ сайлов комиссияси сайлов округи ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш ваколатига эга.

Шундан келиб чиқиб, мажлисда «Самарқанд электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси, вилоят «Сувоқова» давлат ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Округ сайлов комиссиясининг 2016 йил 3 октябрдаги қарори билан вилоят бўйича тузилган 1030 та сайлов участкаларининг 746 таси халқ таълими, 130 таси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, 63 таси соғлиқни сақлаш муассасаларида, 39 таси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва 7 таси олий ўқув юртларида жойлашган.

Бу биноларда сифатли коммунал хизмат кўрсатилишини таъминлаш юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти эшитилиб, тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, мажлисда сайлов участкаларини Марказий сайлов комиссияси талаблари асосида тайёрлаш, зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг комиссия аъзолари томонидан ўрганилиши натижалари таҳлил этилди.

Мажлисда комиссия ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

* * *

Шу куни округ сайлов комиссияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлисида ҳам иштирок этдилар. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси томонидан кўрилаётган тайёргарлик, амалга оширилаётган ишлар ҳақида округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази.


Киритилган вақти: 10/10/2016 15:42.   Кўрилганлиги: 1417
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mutasaddilar-axboroti-eshitildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.