Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“МУСТАҲКАМ ИРОДА БИЛАН – ФАРОВОН ҲАЁТ САРИ”

“МУСТАҲКАМ ИРОДА БИЛАН – ФАРОВОН ҲАЁТ САРИ”

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғида одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг “Одам савдоси – давр муаммоси” лойиҳаси доирасида ана шу шиор остидаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, прокуратура ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова, вилоят меҳнат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Раҳматуллаев ва бошқалар мамлакатимизда одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Одам савдоси жиноятига барҳам бериш учун етарли ҳуқуқий-норматив база шакллантирилгани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли одам савдосидан жабрланганлар учун кенг имкониятлар яратилиб, уларни муқобил иш билан таъминлашга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этдилар.

Тадбир доирасида одам савдосидан жабрланган ва чет давлатлардан депортация қилинган ишсиз фуқаролар учун “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди. Унда Самарқанд шаҳридаги 104 та корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги мавжуд 670 дан зиёд бўш квота иш ўринларини тақдим этишди.

– Борига қаноат қилмасдан, чет эллардан бахт қидириб, одам савдоси қурбонига айландим, – дейди жомбойлик С.Солиев. – Бу савдонинг инсон шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид эканини бошимга тушганидагина ҳис этдим. Депортация қилиниб, минг азобларда Ватанга қайтиб келдим. Анча вақтдан буён ишсиз юргандим. Бугунги ярмарка туфайли “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаcида ишлаш учун йўлланма олдим. Ушбу хайрли тадбирни уюштирган ташкилотчилардан миннатдорман.

Лойиҳа доирасида яширин меҳнат мигрантларини аниқлаш бўйича умумпрофилактик ишларга қаратилган “Маҳалла – ҳал қилувчи куч” номли кўргазма, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилишга қаратилган видеороликлар тақдимотлари, беҳаёлик, шафқатсизлик ва зўравонликка қарши курашишга қаратилган ва ўзаро меҳр-оқибат туйғулари акс этган саҳна кўринишлари расмлар кўргазмаси, “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” шиори остида концерт дастури намойиш этилди.


Киритилган вақти: 18/07/2016 18:42.   Кўрилганлиги: 1371
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mustahkam-iroda-bilan-farovon-hayot-sari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.