Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУШОИРА ДАВОМ ЭТАДИ

МУШОИРА ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги Самарқанд вилоятида кенг нишонланмоқда.

Президентимизнинг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, ҳар бир ўқув муассасасида, маҳаллаларда Зулфия ижодига бағишланган ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, адабий кечалар ўтказиляпти.

Шаҳар, туман миқёсидаги адабий кечалар, учрашувларда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, университет профессор-ўқитувчилари, ижод аҳли, хотин-қизлар қўмиталари раислари иштирок этиб, шоира ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларини билдирмоқдалар.

***

Самарқанд давлат медицина институти қошидаги 2-сон академик лицейда Зулфия таваллудига бағишлаб ташкил этилган кеча «Аёл қалби саодати» деб номланди. Лицей ўқувчилари шоира шеърларидан намуналар ўқиб, ҳаётига оид саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Феруза Махамматова, лицей ўқитувчиси

***

Зулфия ижоди билан бир қаторда, ҳаёти, фаолияти ҳам кўпчилик ёшларга ўрнак бўлгулик. Унинг қатъий иродаси, мардлиги-ю, букилмас ғурури ҳақида замондошларининг шоира ҳақидаги фикрларида кўп такрорланади.

Самарқанд автомобилсозлик коллежида Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган кечада шу ҳақда мулоҳазалар билдирилди. Унда Самарқанд давлат университетининг олимлари Ҳотам Умуров, Азмиддин Носиров, ЎзбекистонЁзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ориф Ҳожи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тошпўлат Тугалов иштирок этиб, шоира ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотларни келтириб ўтдилар.

Мўътабар Абдуллаева, коллеж ўқитувчиси

 ***

8-синф ўқувчиси Шаҳло Шукурова адабиёт, шеъриятга қизиқади. Мумтоз ва замонавий шоирларнинг шеърларини ёддан билади. Айниқса, Зулфиянинг кўплаб шеърларини ёд олган. Ўзи ҳам шоирага ҳавас қилиб, қалам тебратмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 59-умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудига бағишланган шеърият кечаси ўтказилди. Унда Шаҳло каби адабиётга қизиқувчан ўқувчилар Зулфия шеърларидан ўқиб, унинг ҳаёт-фаолиятига бағишланган саҳна кўриниши тайёрлашди. Тадбирга Мотрид маҳалласи фаоллари ҳам таклиф қилинди.

Гуландом Саломова,ўқитувчи


Киритилган вақти: 06/03/2015 14:05.   Кўрилганлиги: 1842
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mushoira-davom-etadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.