
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Президент эътибори – мурувват тадбирларида» шиори остида вилоятимизда 19 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ, 163 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилади.
Хайрия тадбирлари доирасида ҳар бир келин-куёв жуфтлигига Президент совғаси сифатида ётоқхона мебеллари тўплами, тўй болаларга китоблар жамланмаси тақдим этилади. 163 нафар тўйболага АТ Халқ банки бўлимларида ҳисоб рақами очилиб, 1 миллион сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб берилади.
Фуқаролар йиғинлари тавсияларига асосан шакллантирилган рўйхатга кўра, 19 жуфт келин-куёв жойлардаги ФЎДЁ бўлимларидан имтиёзли равишда рўйхатдан ўтказилади ва тўй куни уларга никоҳ гувоҳномаси тантанали топширилади. Тўйга қадар вилоят меҳнат бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан оила қураётган 19 жуфт ёшларнинг бандлик ҳолати ўрганилади ва иш билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилади.
Никоҳ тўйи Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланиб, барча келин-куёвлар шаҳардаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилади.
Зилола ОМОНОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.