Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мурожаатлар – эътиборда

Мурожаатлар – эътиборда

«Ингичга кон бошқармасида ишлаб, эҳтиётсизлик туфайли жароҳат олгандим. Оқибатда ногирон бўлиб қолдим. Бу йил пенсия ёшига етдим ва пенсияга чиқаяпман. Ингичка кон бошқармасидан товон пулини ололмаяпман. Сабаби, бошқарма банкрот деб топилиб, фаолияти тўхтатилган. Сизлардан ёрдам сўраб келдим…»

Нуробод шаҳар Ёшлик кўчасида истиқомат қилувчи Рустам Бексолиевнинг мурожаатини мутахассисларимиз синчиклаб ўргандилар. Ингичка кон бошқармаси ҳақиқатан ҳам банкрот деб топилгани аниқланиб, фуқаролик ишлари бўйича суд қарорига мувофиқ фуқаро Р.Бексолиевга бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Нуробод туман бўлинмаси томонидан товон пули бериладиган бўлди.

Шунингдек, туман почта алоқа бўлимининг ишчиси Бойхўроз Ёрматовнинг «Менинг почта тизимида кўп йиллар ишлаганим боис ёшга доир пенсияга чиқишимда имтиёз борми?» мазмундаги мурожаатига ҳам мутахассислар томонидан жавоб берилди. Б.Ёрматовга фақатгина маълум касб эгалари учун қонуний асосларда имтиёзлар белгилангани тушунтирилди. Гирдиқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи Аслан Азимов болаликдан ногирон фарзандига тўланадиган нафақа пулини олиши, 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Каромат Улуғмуродованинг пенсия ёшида бўлса-да ишлаётгани, ҳозирги кунда саломатлиги сабаб ишдан бўшаб, уйда бемор ётганлиги хусусидаги мурожаатлари ҳам ўз ечимини топди.

Бу каби мисолларни келтираётганим боиси, бугун ҳар бир корхона, ташкилот, муассасада фуқаролар мурожаати билан ишлаш, аҳолини қабул қилиш ва сўровномаларига вақтида жавоб берилиши қатъий тартибга солинган, бунга раҳбарият ва мутахассислар сўзсиз риоя этишади. Идорамизда ҳам ҳар бир ходимнинг биринчи галдаги вазифаси шундан бошланади – мурожаат билан келган кишининг арзи тингланиб, саволларига қонуний жавоб берилмоқда. Пенсия тайинлаш бўлими мудири Шокир Бобомуродов, мониторинг гуруҳи раҳбари Тоштемир Намозовлар фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини мутахассисларимиз билан биргаликда ўрганиб, уларга қонуний тартибда жавоб беришмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида фуқаролардан 100 дан зиёд мурожаат тушган бўлса, уларнинг тўқсон фоизи ўрганилиб, ҳал қилинди. 10 фоизи эса тегишли идоралар билан биргаликда ўрганилмоқда.

Ҳар ойда маҳаллаларда сайёр қабул кунлари ўтказилади. Июль, август ойларида туман марказидан 100-120 километр олисликдаги Тим, Сахоба Ота маҳаллаларидаги сайёр қабул кунларида ўнлаб фуқароларнинг пенсия, моддий ёрдам ва ногиронлик масалаларига оид мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, Тим қишлоғида истиқомат қилувчи Мусурмон Тошматовга фермер хўжалигида ишлаб, пенсияга чиқиши тўғрисидаги тартиб-қоидалар тушунтирилди.

Хуршид ЖЎРАБОЕВ,
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Нуробод туман бўлинмаси бошлиғи.


Киритилган вақти: 17/11/2016 18:06.   Кўрилганлиги: 1414
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/murojaatlar-etiborda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.