
Вилоят Халқ қабулхонасида вилоят ҳокими Туробжон Жўраев қирққа яқин аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоли масалаларини эшитди.
Учрашувда фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, уй-жой масаласида ёрдам кўрсатилиши, ер бериш тартиблари ва эгалик ҳуқуқларини олиши, бино ва иншоотлар қуришда ер-жой ажратиш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер, спорт майдончалари қуриш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.
Жумладан, Нуробод туманидаги Меҳнаткаш маҳалласида яшовчи Гулҳаё Бобомуродова фарзандининг кўзида нуқсони борлиги, уни Россияда жарроҳлик амалиёти йўли билан даволашга моддий имконияти йўқлигини айтиб, шу масалада амалий ёрдам кўрсатишини сўради. Мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдам бериш, хорижда тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш учун кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида мутасаддилар ва тегишли идоралар вакиллари билан муҳокама қилиниб, ижобий ҳал этилди. Баъзи муаммоли масалалар бўйича мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилиб, амалий ёрдам беришга келишиб олинди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.