Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Вилоят Матбуот уйида «Солиқ органларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– Жорий йилнинг 1 августига қадар бошқармага 188 нафар жисмоний ва 15 нафар юридик шахс томонидан 203 та мурожаат келиб тушган, – дейди вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Зафар Норқўзиев. – Мазкур ариза ва шикоятларнинг 103 тасида баён қилинган ҳолатлар ўз тасдиғини топган. 88 нафар мурожаат қилувчига бошқарма раҳбарияти ва мутахассислари томонидан тегишли тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг 3 тасида баён этилган муаммолар ўз тасдиғини топмади.

Анжуман давомида истиқлол йилларида соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан солиқ юки бир мунча енгиллашгани ҳақида сўз юритилди. Таъкидланганидек, солиқ юки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1995 йилдаги 41,2 фоиздан икки мартадан ортиқ камайиб, 2015 йилда 20 фоизни ташкил этди. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 2005 йилда 15 фоизни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 7,5 фоиз қилиб белгиланди. Микрофирма ва кичик корхоналардан ундириладиган ягона солиқ тўлови ставкаси бугунги кунда 5 фоиздир. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг юқори шкаласи бўйича солиқ ставкаси 2005 йилда 32 фоизни, қуйи шкаласи бўйича 13 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилга келиб бу кўрсаткич 23 фоиз ва 7,5 фоизгача камайди.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.


Охирги ўзгариш: 27/08/2016 15:56.   Кўрилганлиги: 1320
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/murojaatlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.