
Жомбойлик Муроджон Тожиев болаликдан ҳарбийларга ҳавас қилиб улғайди. Шу боис мактабни битиргач, Ватан ҳимояси учун хизматга отланди.
Чегара қўшинларидаги йигитлик бурчини ўташ жараёнида жанговар тайёргарлигини оширишга интилди, соҳадаги билими, кўникмаларини янада бойитиш мақсадида Сержантлар тайёрлаш мактабида таҳсил олди. У гуруҳ командири ўринбосари сифатида юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини сақлашга, давлат чегараларини ғараз ниятли кимсалардан ҳимоя қилишга бел боғлаганди.
Афсуски, 2011 йилда Муроджон хизмат вазифасини бажариш чоғи, мамлакатимиз чегарасини бузиб кираётган бир гуруҳ ғаламисларга қарши мардонавор курашиб, ҳалок бўлди. У вафотидан сўнг Президентимиз фармонига кўра “Жасорат” медали билан тақдирланди. Марҳум чегарачининг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари томонидан намунавий лойиҳадаги тўрт хонали уй-жой билан таъминланди.
Ватан ҳимоячилари куни арафасида мамлакатимиз чегара қўшинлари офицерлари, Жомбой тумани ҳокимлиги ва жамоатчилиги вакиллари Тожиевлар хонадонига ташриф буюрди. Муроджонинг турмуш ўртоғи Раъно Тоштемирова, ўғли Шуҳратжон ва қизи Ёдгорага байрам муносабати билан совғалар топширишди.
Жасур чегарачи хотирасини ёд этиш учун йиғилганлар Ватан сарҳадларини қўриқлаш, унинг дахлсизлигини таъминлаш ҳар бир йигит учун шараф эканлиги, эл-юрт тинчлиги йўлида хизмат қилган мард ўғлонларнинг жасорати ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлашди.
Абдурасул Ашуров
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.