
Самарқанддаги Концерт залида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
2009 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу танловда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган қирққа яқин хонанда ва бадиий жамоалар шоир ва бастакорлар ҳамкорлигида яратилган қўшиқлари билан иштирок этишди.
Кўрик-танлов Ватанга садоқат, унинг тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий савияси баланд қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, ёшларда юртга садоқат ва муҳаббат туйғуларини камол топтириш мақсадида ўтказилиб, Ватанни шарафлайдиган, маҳорат билан ижро этилган ижод намуналарини танлаб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
– Ўзбекистонни мадҳ этиш, уни улуғлаш асосий мақсадимиз. Юксак бадиий савияга эга шеър, шунга мос мусиқа ва ижрочилик маҳорати уйғунлиги билан яратилган қўшиқ билангина Ватанни мадҳ этишдек ишга қўл уриш мумкин, деб ўйлайман, – дейди нарпайлик санъаткор Хуршид Гадоев. – Кўрик-танловда иштирок этиб, юртга муҳаббат туйғусини “Ўзбекистон” қўшиғим билан кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим.
Ушбу қўшиқ ҳакамлар ҳайъати томонидан биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳри вакили Марям Ғофурова “Халқимга” ҳамда жомбойлик Охун Турсунқулов “Ўзбекистон” қўшиқлари билан иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.
Ғолибларга кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма ҳамда ташкилотчиларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
“Зарафшон” газетаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.