
Самарқанд вилоятининг 2018 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, 109 та бўш турган объектни ишга тушириш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 136,4 миллиард сўм ва 25,9 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб қилиниши натижасида 2100 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади.
Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Республика товар-хомашё биржаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан “Товар бозорларини либераллаштириш - фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлашнинг бош омили” мавзусида ташкил этилган икки кунлик минтақавий семинарда маълумот берилди.
- 2018 йил 1 майдан мулкдорлар бўш турган бинолар учун мулк ва ер солиғини икки баробар оширилган миқдорда тўлашлари белгиланган, - дейди Давлат рақобат қўмитаси марказ директори Равшан Асқаров. – Агар мулкдор бундан тўғри хулоса чиқармаса, 6 ой ўтгандан сўнг беш баробар, 12 ойдан сўнг ўн баробар оширилган миқдорда солиқ тўлайди. Шунга кўра, аввал хусусийлаштирилган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича барча енгиллик, имтиёзлар ва давлат кўмагидан оқилона фойдаланган ҳолда бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини муддатида амалга ошириш талаб этилади.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари О.Бобоев иштирок этди.
Ў.Худойбердиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.