
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 3 мартдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу нуфузли мукофотга Самарқанд педагогика коллежининг 2-босқич ўқувчиси Рухшона Иргашева ҳам сазовор бўлди
Рухшона 1998 йил 14 январ куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланади. Ўзбекистон ҳамда халқаро миқёсда ўтказилаётган мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.
Жумладан, 2012 йилда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Наманганда ўтказилган ёшлар чемпионатида 2 ва 3-ўринларни, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида 1-ўринни, Тошкент шаҳрида ўтказилган республика очиқ чемпионатида жамоа ўйинида 1, 2, 3-ўринларни, “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилган “Камолот ғунчалари” вилоят турнирида бош совринни, Навоий шаҳрида ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида олтин медални, Самарқандда бўлиб ўтган республика кубогида жамоа билан иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаган.
2013 йилда Наманган вилоятида ташкил этилган Республикаочиқ чемпионатида 2- ва 3-ўринни қўлга киритган.
2014 йилда Навоий вилоятида ўтказилган ёшлар очиқ чемпионатида 1- ва 2-ўринларни, Тошкент шаҳри республика ёшларининг очиқ чемпионатида 2- ва 3-ўринларни, Наманган шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод” спорт мусобақасида 2-ўринни, шунингдек, Франциянинг Ницца шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлган.
Бундан ташқари, Рухшона етакчилик қобилиятига ҳам эга, ташаббускор. “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти фаоли.
2013 йил “Камолот” ЁИҲ томонидан Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўтказилган “Юрт келажаги” танловининг республика босқичида “Энг ёш раққоса” номинацияси бўйича ғолиб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.