Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мукофот мубоpaк!

Мукофот мубоpaк!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 23 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:


"Жасорат" медали билан

Мажидов Зоҳид Абдурахманович – вилоят Ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

 "Содиқ хизматлари учун" медали билан

Қурбанов Махсуд Хошимович – вилоят Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи

Профилактика инспектори, катта лейтенант Бахтиёр Саломов хизмат фаолиятини олиб бораётган Иштихон туманидаги Азамат ва Бойлата маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 6 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида ҳудудда жорий йилда жиноят содир этилмади.

– Бизга Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар фаолиятимиз самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этяпти, – дейди Бахтиёр Саломов. – Яқинда менга ҳам хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосида автомашина берилди. Бу уйда оилам билан яшаш учун барча шарт-шароит мавжуд. Энг асосийси, уйим ҳудуднинг ўзида. 



Охирги ўзгариш: 25/10/2017 11:54.   Кўрилганлиги: 1207
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mukofot-mubopak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.