
16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Комиссия раиси Ф.Тошев бошқарган мажлисда дастлаб сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан
олдин овоз бериш сайловга ўн
кун қолганида
бошланади ва сайловга бир кун қолганида
тугалланади. Шундан келиб чиқиб,
округ сайлов комиссияси округ ҳудудидаги
сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 2016 йил 24 ноябрь куни
бошланиб, 2 декабрь куни якунланиши тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловчилар ушбу кунларда
соат 9.00 дан
Шунингдек, мажлисда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мурожаатлари асосида айрим участка сайлов комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритилди.
Сиёсий партиялар вилоят кенгашларининг округ сайлов комиссиясига йўллаган хатлари асосида уларнинг кузатувчиларига Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган намунадаги мандатларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Вилоятдаги оммавий ахборот воситаларининг мурожаатлари эътиборга олиниб, бир гуруҳ журналистлар аккредитациядан ўтказилди.
Мажлисда комиссия ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
* * *
Шу куни округ матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Унда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев округ ҳудудида сайлов кампаниясининг бориши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ҳақида маълумот берди.
Таъкидландики, бугунги кунда вилоятдаги сайлов участкаларида сайловни уюшқоқлик билан, юксак савияда ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тенг имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилди.
Хусусан, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ҳар бирига ўз сайловолди дастурларининг асосий қоидаларини сайловчиларга етказиш учун Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг телерадиоканалларида 140 дақиқадан эфир вақти, “Зарафшон” газетасида 3 саҳифадан, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталарида 2 саҳифадан нашр майдони бепул ажратилди. Сиёсий партиялар ва Президентликка номзодлар бу имкониятдан самарали фойдаланмоқда.
Сиёсий партиялар вилоят кенгашлари округ сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, номзодларнинг дастурларини кенг тарғиб этиш учун вилоят газеталарида қўшимча бепул босма майдони ажратишни сўраган эди. Округ сайлов комиссиясининг 6 ноябрь куни ўтказилган мажлисида ушбу мурожаатлар қаноатлантирилиб, газеталар таҳририятлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда номзодларнинг ҳар бирига тенг миқдорда қўшимча бепул босма майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқотни олиб бормоқда. Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Айни кунларда номзодларнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд округ
сайлов комиссияси матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.