Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ БЕЛГИЛАНДИ

МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ ВАҚТИ БЕЛГИЛАНДИ

14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров бошқарган йиғилишда дастлаб округ ҳудудидаги сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақтини белгилаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади.

Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади ва бу ҳақда участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади ва конвертга солиниб, елимланади. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади. Ушбу конвертлар сайлов кунигача сайлов участкасида сақланади ҳамда сайлов куни белгиланган тартибда сайлов қутисига ташланади.

Округ сайлов комиссияси округ ҳудудидаги сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз беришни 2015 йил 19-27 март кунлари соат 09.00 дан соат 18.00 гача ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мажлисда, шунингдек, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловга оид қонунчилик бўйича билимларини оширишга қаратилган семинарларни давом эттириш, сайловчилар рўйхатлари билан аҳолини таништириш, сайловчиларга чақирув қоғозларини етказиш ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентисайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази


Киритилган вақти: 16/03/2015 09:09.   Кўрилганлиги: 1697
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/muddatidan-oldin-ovoz-berish-vaqti-belgilandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.