
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Самарқанд шаҳар ёшлар марказида яккахон ва жамоавий гуруҳлар иштирокида Motion замонавий рақслар фестивали ўтказилди.
Самарқандда иккинчи бор ўтказилаётган фестивалда Россия, Қозоғистон ҳамда республикамизнинг турли вилоятларидан келган 40 дан ортиқ рақс жамоалари Street-dance (кўча рақси), Freestyle (эркин услуб), Hiphop, DanceHall, Popping ва BBoying йўналишлари бўйича ўз дастурларини намойиш этишди.
Жамоалар ва яккахон чиқишларни моҳир замонавий рақс усталари Александр Сцойев, Иван Ососков, FUNKY SKETCHERS гуруҳидан Фаррух Исҳоқов ва BBoy Alkolil вакиллари баҳолаб боришди.
Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра тошкентлик Феликс Алиев “Энг яхши раққос”, деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.